БУХОРО ВИЛОЯТИДАГИ ЕР УСТИ СУВ ҲАВЗАЛАРИНИНГ СУВ СИФАТИ
Annotatsiya
Мазкур мақолада Бухоро вилоятидаги Тузкон кўли, Жанубий Когон коллектори, Зарафшон дарёси ва Аму-Бухоро канали сувларининг 2021-2024 йиллардаги гидрокимёвий сифат кўрсаткичлари ичимлик суви сифати нуқтаи назаридан таҳлил қилинган. Тадқиқотда сувнинг минерализация, хлорид, сулфат, аммоний ва нитритлар концентрациясининг кўп йиллик ўзгаришлари ўрганилган. Минерализация билан хлоридлар ва сульфатлар концентрацияси ўртасида кучли мусбат корреляцион боғланиш аниқланди. Олинган натижалар сув сифатининг ўзгариш тенденцияларини баҳолаш ва сув объектларида мунтазам экологик мониторинг олиб бориш учун илмий асос бўлиб хизмат қилади.